date
views 7 447

Сариосиё туманидаги хонадонлардан бирида айиқ боласи боқилган (видео)

Сариосиё туманидаги хонадонлардан бирида айиқ боласи боқилган (видео)
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи Мирзоумар Мерганов 2016 йилдан бўён тоғда топилган Тянь-Шань қўнғир айиғи боласини уйида парвариш қилиб келган.

У қўшниси топиб олган айиқ боласини уйига олиб келиб, 4 ой давомида даволаган, боққан, катта қилган. Айиқ боласи уларнинг оила аъзосидек бўлиб қолган.

Аммо айиқ икки ёшдан ўтганидан сўнг баҳайбат кўринишга эга бўлган. Ҳатто айрим вақтлари бўшатиб қўйилганда, қўшниларникидан асалари уясини ўғирлаб келган.

Аввалига қўшнилар айиқнинг бундай қилиқларини беозор жониворнинг шўхликларига йўйишди. Кейин эса кўпчилик бундан хавотирга тушишди.

Шунда айиқни Термиз ҳайвонот боғига топширишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сариосиё туманидаги хонадонлардан бирида айиқ боласи боқилган (видео)