«Қорақалпоғистондаги вазият ҳам эътибордан қолмасин»

  • 17 ноябрь 2018, 00:23
  • 1 857
  • Жамият
  • «Қорақалпоғистондаги вазият ҳам эътибордан қолмасин»
    Президентнинг Нукусга ташрифи Қорақалпоқ халқига алоҳида ҳурматнинг исботи бўлди. Аччиқ бўлса ҳам шуни айтиш керакки, Қорақалпоғистон Ўзбекистоннинг шароити энг оғир ҳудудларидан ҳисобланади. Шахсан ўзим шуни гувоҳи бўлганман.

    Шавкат Мирзиёев анъанасига кўра (президентликдаги одати) мамлакат бўйлаб навбатдаги сафарини Қорақалпоғистондан бошлади. Бугун жойлардаги қарорлар ижросини бориб кўрди. Қўшимча қилиш мумкинки натижалардан унчалик ҳам қониқмади. Инвесторларни жалб қилиш бўйича топшириқлар берди. “Чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги секторларини ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш энг олди мақсадларимиз бўлиши керак” – деди президент.

    Бундан икки кун илгари Қорақалпоғистонлик бир кузатувчимиз менга ёзди: “Президент биз тарафларга ҳам келсин. Бу ерларни кўрсин” – деб. Мана борди. Кўрди. Эшитди.

    Қорақалпоғистон Ўзбекистон сиёсатининг диққат марказида туради. Президент ҳар куни эрталаб топшириқ берар экан: “Қорақалпоғистондаги вазият ҳам эътибордан қолмасин” – дея эсга олади. Давлат раҳбарига ҳар бир ҳудуд бирдек қадрли. Хоҳишда у ёки бу вилоят турмайди. Президент кўп ҳолларда кечалари ухламай ишлайди. Бу эса кўпчиликка аён эмас.

    Бугун эса кун мавзуси – Қорақалпоғистоннинг келажаги.

    Манба: Azon.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Қорақалпоғистондаги вазият ҳам эътибордан қолмасин»