
«Малика» савдо мажмуасида ўғрилик қилганликда гумон қилинаётган шахслар «иссиқ из» бўйича қўлга олинди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Хабарда гумон қилинувчиларнинг шахси, неча киши эканлиги ва воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Шунингдек, мазкур ўғрилар савдо мажмуаси ёнидаги гамбургер дўконига ҳам кириб, у ерни остин-устун қилган. Ушбу ҳолат тасвири ҳам интернет сайтларида тарқалган. ВИДЕО «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар