Бугун тахминан соат 8:05 ларда Шаҳрисабз-Қарши автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини фавқулодда комплекс текширувдан ўтказиш режасига мувофиқ, ҳарбий автомобиллар колоннаси ўқув-машғулотлар ўтказиш ҳудуди томон йўл олаётган эди. Юқорида қайд этилган йўл чорраҳасидаги ҳаракат ҳарбий автомобиль инспекцияси ходимлари томонидан тартибга солинаётган эди.
Инспекторлар ҳаракатни тақиқлашга ишора қилганига қарамай, давлат рақами “70 U 110 MA” бўлган “Ласетти“ русумли автомобиль ҳаракатланишда давом этди. Натижада у “ЗИЛ-131” русумли ҳарбий юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Уч киши – енгил автомобиль ҳайдовчиси ва икки йўловчи ҳалок бўлди,“Ласетти“нинг яна бир йўловчиси жароҳат олди.
Жабрланган фуқарога ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилди, ҳозирда унинг ҳолати барқарор ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Манба: UzA.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак”
Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот
3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин