21:14 / 29.11.2018
8 452

ММА жангчиси Мурод Хонтўраев яна пичоқланди, ҳозирда уни аҳволи қандай? (видео)

ММА жангчиси Мурод Хонтўраев яна пичоқланди, ҳозирда уни аҳволи қандай? (видео)
Ижтимоий тармоқларда яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраевнинг яна пичоқлангани ҳақидаги хабарлар ва видео тарқалди.

Бунга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати билан боғландик...

Спортчи “Тошкент” савдо марказига туташган бинода пичоқлаб кетилган

— Спортчи 26 ноябрь куни тахминан соат 14.30 ларда Тошкент шаҳридаги “Тошкент” савдо маркази (собиқ Turkuaz)га туташган бинода пичоқлаб кетилган. Айни вақтда бу ҳолат бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилиши устидан прокуратура назорати ўрнатилган. Айни вақтда спортчи Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонасига жойлаштирилган. Спортчига ҳужум қилган шахснинг кимлиги ҳали аниқланганича йўқ. Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Спортчининг аҳволи қандайлигини билиш мақсадида Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонасига йўл олдик.

Ушбу воқеалар акс этган видеони қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

"Бемор олиб келинганда аҳволи ўрта оғир эди"

Иззатилла ҲАКИМОВ, Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси Хирургия бўйича масъул:

— Спортчи Мурод Хонтўраев 26 ноябрь куни соат 15.00 лар атрофида кўплаб кесилиб, санчилган жароҳатлар билан қабул бўлимига олиб келинди. Жароҳатларнинг асосий қисми қўл, оёқ, курак соҳаларида. Бош қисмида ҳам жароҳат бор эди. Бемор олиб келинганда аҳволи ўрта оғир эди. Бемор дарҳол жарроҳлик хонасига ётқизилди. Микрохирурглар билан биргаликдаги жарроҳлик ама-лиёти давомийлиги 1 соатдан ошди. Жароҳатларга бирламчи жарроҳлик ишлов берилди. Танада чуқур кирган жароҳатлар йўқ. Шу боис жарроҳлик амалиёти маҳаллий оғриқсизлантирувчи ва седатация воситалар орқали амалга оширилди. Бош мия МСКТ текширувидан ўтказилганда, жиддий жароҳатлар йўқлиги маълум бўлди. Бироқ бош мия чайқалиш ҳолати кузатилган. Ҳозирда аҳволи меъёрда, ҳуши ўзида.

Маълумот учун: Мурод Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Спортчи Тошкент шаҳридаги Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиалининг 3-курс талабаси.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил июн ойида ҳам Хонтўраев пичоқдан жароҳатланиб, шифохонага ётқазилади ва келаси кун Тошкент Ички ишлар бошқармаси спортчи ва бир неча шахсни «жамоат жойида ножўя ҳаракат қилиш» айби билан қўлга олади.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди Хонтўраевга жиноят кодексининг 62-моддаси асосида энг кам ойлик иш хақининг 94 баравари миқдорида жарима тайинланганди ва кафолат хати, шунингдек, хулқи устидан назорат олиб борилиши шарти билан суд залида қамоқдан озод қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ММА жангчиси Мурод Хонтўраев яна пичоқланди, ҳозирда уни аҳволи қандай? (видео)