
Автомобилларга метан газ қуйиш шохобчалари - АГТКСда газ танқис бўлишини олдини олиш мақсадида, «Ўзбекнефтгаз» ноябрь ойи учун қўшимча 40 миллион куб.м газни реализация қилиши маълум қилинди. Бу ҳақда жамият бошқарув раисининг ўринбосари Одил Темиров Kun.uz'га хабар берган.
«Бу ажратилган 40 миллион куб.м газ фақат АГТКС учун етказиб берилади. Бундан кўзланган мақсад - АГТКС ўтган ойда сотган газ ҳажмидан 10 фоиз ортиғи билан метан газни улгуржи нархда қабул қилиб олади ва танқислик бироз пасаяди», - дейди у.
Маълум қилинишича, лимитдан ортиқ олинган газ сарфи учун белгиланган коэффициентга етиб бормай, ҳисоб-китобни амалга ошириши учун аввалдан ўрнатилган лимитдан кўпроқ газ етказиб берилиши таъминланмоқда.
Бунга қадар, Молия вазирлиги ходими айни пайтда ушбу масала юзасидан амалдаги тартибга қўшимча ва ўзгартиш киритиш бўйича таклифлар кўриб чиқилаётганини маълум қилганди. Бу ўзгариш айнан лимитдан ортиқ олинган газ сарфи учун белгиланган коэффициент миқдорида акс этиши, миқдорнинг пасайтирилиши мумкин.
Агар кутилган ўзгариш вазирлик ходими таъкидлаганидек, лимитдан ортиқ олинган газ сарфи учун белгиланган коэффициент миқдори пасайтирилса, ўз-ўзидан «газ заправка»ларда нарх тушиши лозим.
«Ўзбекнефтгаз» эса ўзгартиш киритилгунча, истеъмол бозорини етарли газ билан таъминлашга киришган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар