12:27 / 30.11.2018
4 970

Марказий банк: Банклардан нақд долларни қачондан сотиб олиш мумкин?

Марказий банк: Банклардан нақд долларни қачондан сотиб олиш мумкин?
Банклар томонидан нақд валютани сотишни ташкил қилиш куннинг долзарб масаласи қаторидан ўрин олган, деб маълум қилинган Марказий банкда ўтказилган валютани тартибга солиш ва монетар сиёсат мавзуидаги брифингда.

Брифинг давомида валютани тартибга солиш ва тўлов баланси Департаменти раҳбари Бобир Абубакиров «қора бозор» мавжуд бўлиши учун иқтисодий сабаблар йўқлигини айтган ва банклар жисмоний шахсларга чет эл валютасини чегараланмаган миқдорда сотишини қўшимча қилган.

Марказий банк вакиллари, банклардан нақд чет эл валютасини харид қилиш имконияти мавжуд эмаслигини чеклов сифатида номлаш мумкин эмаслигини қайд этдилар.

«Валютанинг конверсион карталарга сотилишини – юридик жиҳатдан чеклов тарзида қабул қилиш мумкин эмас. Қолаверса, президентнинг март ойидаги қарорига мувофиқ жисмоний шахслар харид қилинган валютани нақд ҳолда чегараланмаган миқдорда ечиб олиш имкониятини қўлга киритдилар», — деб айтган Абубакиров.

У шунингдек, банклар томонидан нақд валюта сотилиши масаласи кун тартибидан ўрин олганлигини хабар қилган. Бу масала «валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири кўздан кечирилганидан сўнг кўриб чиқилиши мумкинлиги айтилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий банк: Банклардан нақд долларни қачондан сотиб олиш мумкин?