23:20 / 30.11.2018
5 736

Марказий Осиё давлатлари президентлари қандай автомобиллардан фойдаланади? (фото)

Марказий Осиё давлатлари президентлари қандай автомобиллардан фойдаланади? (фото)
Фото:«Kaktakto»
«Kaktakto» нашри Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон раҳбарлари минадиган автомобиллар хусусида материални эълон қилди.

Қозоғистон

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «Mercedes-Benz S600 Pullman Guard» ва «Maybach 62» автомобилларида ҳаракатланишни хуш кўради. «Mercedes-Benz S600 Pullman Guard»нинг баҳоси 170 000 доллардан бошланади.

Ушбу бронланган лимузин автомат ўқи ва тротил эквивалентида 15 кг.ли портловчи воситага чидамли. «Pullman Guard»ни яратишда ўта чидамли темир ва арамид ишлатилган, ойналари эса поликарбонатдан тайёрланган. Ташқи «капсула»дан ташқари, автомобилнинг ички салонида ҳам ҳимоя воситалари ўрнатилган. Ҳимоя ён томон ойналарида ва орқадан ҳужумни бартараф этиш учун орқа ойналарга ўрнатилган.

«Maybach 62»нинг баҳоси эса 115 000 доллардан бошланади. Ушбу автомашина 550 от кучига эга.

Фото:«Kaktakto»

Фото:«Kaktakto»

Қирғизистон

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков «Mercedes-Benz S600» автомобилига эга. Автомобил 517 от кучига эга бўлиб,100 км тезликка 4,6 сонияда эришади.

Ушбу автомобил нархи 100 000 доллардан бошланади.

Қирғизистон президенти коллекциясида шунингдек «BMW 760 Li High Security» автомобили ҳам бор. Ушбу автоулов нархи 99 000 доллардан бошланади.

Фото:«Kaktakto»

Фото:«Kaktakto»

Тожикистон

Тожикистон президенти Эмомали Рахмон кўп сонли бошқа президентлар сингари синовдан ўтган «Mercedes-Benz 600» ва «Pullman W220» автомобилини маъқул кўради.

Фото:«Kaktakto»
Туркманистон

Гурбангули Бердимуҳамедов пойга машиналарига ишқибозлиги билан машҳур. Айниқса, унинг «Bugatti Veyron» автомобили эътиборга лойиқ. 2010 йилда ушбу русумли машиналар энг тез серияли автомобиллардан бири дея топилган эди.

«Bugatti Veyron»нинг нархи ҳам «яхшигина»: «бор-йўғи» 2,5 миллион доллардан бошланади.

Фото:The Lingenfelter Collection

Фото:«Kaktakto»

Ўзбекистон

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат миллий автосаноати маҳсули бўлган «Chevrolet Malibu» автомобилига эга. Давлат раҳбарининг ўзи дам олиш кунларида ушбу автомобилдан фойдаланиб, шаҳар айланишни ёқтиришини айтган. Шунингдек, президент Тошкентдаги кўприклардан бирининг очилишига ҳам ушбу автомобилда ташриф буюрган эди.

Фото:«Kaktakto»

Фото:«Kaktakto»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий Осиё давлатлари президентлари қандай автомобиллардан фойдаланади? (фото)