16:34 / 02.12.2018
3 862

Прокурор ниқобидаги фирибгар қўлга олинди

Прокурор ниқобидаги фирибгар қўлга олинди
Яқинда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари «Абдувоҳид» деган эркакни қўлга олишди. У жиноятнинг ўзига хос, оригинал йўлини танлаган ҳолда чўнтагини қаппайтириб келган. Аниқроғи, прокуратура ходими ниқоби остида йўл патрул хизмати ходимларидан пул ундириш билан шуғулланган экан.

Маълум бўлишича, «Абдувоҳид» Тошкент вилояти мажбурий ижро бюросининг собиқ ходими ҳисобланган. Охирги марта гўёки ўз ҳимоясига олиш шарти билан йўл патрул хизмати инспекторидан 500 доллар пул талаб қилган. Инспектор эса ими-жимида керакли жойга маълум қилган. Натижада фирибгар қўлга олинди.

Энди фаолиятини турмада давом эттирса ажаб эмас. Албатта, маҳбус сифатида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Прокурор ниқобидаги фирибгар қўлга олинди