Вобкентдаги газ қўйиш шохобчасидаги ёнғинда 3 та автомашина ёниб кетди

  • 2-12-2018, 21:53
  • 1 525
  • Жамият
  • Вобкентдаги газ қўйиш шохобчасидаги ёнғинда 3 та автомашина ёниб кетди
    1 декабрь куни Бухоро вилоятида жойлашган «Делта Автогаз» МЧЖга қарашли АГТКСда ёнғин содир бўлди.

    Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1 декабрь куни Бухоро вилояти, Вобкент тумани, Паноб МФЙ Паноб қишлоғида жойлашган «Делта Автогаз» МЧЖга қарашли АГТКС (автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияси)да ёнғин содир бўлган.

    Ёнғин газ қувурининг техник носозлиги натижасида сизиб чиқиб кетган газ сабабли содир бўлган.

    Ёнғин оқибатида, 5та калонкалар, Дамас, Матиз ва Некция русумли 3та автомобиллар зарарланган. Ёнғинни ўчиришга 5та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган.

    Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    » » Вобкентдаги газ қўйиш шохобчасидаги ёнғинда 3 та автомашина ёниб кетди