
Бир ой давомида фуқаролар парламентга эскирган ва самарасиз қонун-қоидаларга ўзгартиришларни таклиф этиши мумкин. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти қонунчиликдаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимига оид таклифларни ўрганиш мақсадида 5 декабрдан 2019 йил 5 январигача “Қонунчиликка ташаббус” акциясини ўтказмоқда.
Сиз ўз кундалик ҳаётингизда дуч келган ва сизнингча ривожланишга тўсиқ бўлаётган қонунчиликдаги ортиқча ва самарасиз бўлган қоида-талаблар ҳақида ўз фикр ҳамда таклифингизни билдиринг, дейилади хабарда.
Жўяли таклифларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кўриб чиқади.
Таклифларни Google Docs платформаси орқали юбориш мумкин.
Асосли таклифлар тақдим этган иштирокчилар Қонунчилик муаммолари институти томонидан рағбатлантирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар