13:07 / 08.12.2018
3 656

Шавкат Мирзиёев: «Айрим судьялар томонидан ҳали ҳам адолатсиз қарорлар қабул қилинмоқда»

Шавкат Мирзиёев: «Айрим судьялар томонидан ҳали ҳам адолатсиз қарорлар қабул қилинмоқда»
«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини ушбу айём билан муборакбод этиб, сиёсий-ҳуқуқий ҳаётимиздаги ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.

«Бугунги кунда юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини қонуний ҳимоя қилиш бўйича салмоқли ишлар қилинмоқда. Жумладан, шахсни айблашда қонунга зид усулда олинган маълумотлардан далил сифатида фойдаланганлик учун қатъий жавобгарлик белгиланди.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор такрорлайман: судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак.

Бу борада Алишер Навоий бобомиз “Зулм қилма, инсофли бўл, халқ учун “адл қасри”, яъни “адолат қўрғонини” бунёд эт”, деб айтган сўзларида қанчалик чуқур маъно бор.

Адолат қўрғони қачон пайдо бўлади? Қачонки суд органлари, судьялар қонунга, одиллик тамойилларига қатъий амал қилиб, ўз вазифасини ҳалол ва виждонан адо этса, бунга эришиш мумкин», - деди президент.

Унинг таъкидлашича, айни пайтда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида судьяликка номзодларни танлаш, шахсий ва касбий сифатларини ўрганишнинг чинакам демократик ва ошкора тизимини жорий этиш лозим. Хусусан, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, номзодларни судьялик лавозимига тавсия этиш тартибини қонун билан мустаҳкамлаб қўйишни мақсадга мувофиқ.

«Афсуски, айрим судьялар томонидан ҳали ҳам адолатсиз қарорлар қабул қилинмоқда. Бу эса, ўз навбатида, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончига путур етказмоқда», - деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Айрим судьялар томонидан ҳали ҳам адолатсиз қарорлар қабул қилинмоқда»