06:00 / 09.12.2018
4 454

Президент меҳнат бозоридаги муаммони кўтарди: «Қани шунча мутахассис?»

Президент меҳнат бозоридаги муаммони кўтарди: «Қани шунча мутахассис?»
Президент Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 26-йиллигига бағишланган тантанали тадбирда Ўзбекистонда меҳнат бозори ўрганилмаганини афсус билан қайд этди.

Президент шу ўринда жорий йилда йўлга қўйилган кластер тизимини тилга олди.

"Кластер тизимини тажриба қилганлар даромад билан чиқди, лекин кластер тизими кадр керак - сувчи, ер тузувчи, экологлар керак. Йўқ бизда улар! Кластерларга, катта-катта чорва фермаларга боринглар - ҳаммаси қуйи поғонадаги мутахассисларни четдан олиб келган", - деди Мирзиёев ва "Шунча коллежларнинг мутахассислари қани?" деган саволни ўртага ташлади.

Ўзбекистон раҳбари афсус билан мамлакатда касб тарбияси мавжуд эмаслиги, меҳнат бозорини ўрганиш масаласи билан ҳеч ким жиддий шуғулланмаётганини айтди.

"Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан бирга иқтисодиётнинг реал секторида бўладиган талабни камида 10-15 йил олдин прогноз қилиб, шунга қараб мутахассис тайёрлаш чорасини кўриш вақт-соати келди", - деб хулоса қилди президент.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент меҳнат бозоридаги муаммони кўтарди: «Қани шунча мутахассис?»