Президент коллежлар қуруқ диплом берадиган даргоҳга айланиб қолганини танқид қилди

  • 8-12-2018, 23:23
  • 1 322
  • Жамият
  • Президент коллежлар қуруқ диплом берадиган даргоҳга айланиб қолганини танқид қилди
    Президент касб-ҳунар коллежлари қуруқ диплом берадиган даргоҳга айланиб қолганини танқид қилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 7 декабрда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида билдириб ўтди.

    “Касб-ҳунар коллежлари, афсуски, аксарият ҳолларда реал талаб бўлмаган касблар бўйича қуруқ диплом берадиган даргоҳга айланиб қолди. Мен ҳудудларга ташриф буюрганимда одамлар билан кўпроқ мулоқот қилишга ҳаракат қиламан. Ҳайрон қоласиз, жойларда оддий қурувчи, тракторчи ёки механизатор йўқ. Ишнинг кўзини биладиган ер тузувчи ёки сувчини топиш амри маҳол. Кўп жойларда коллежларни битирган болаларни керакли касбга қайта ўқитишга тўғри келмоқда”, деди давлат раҳбари.

    Президент бугун таълим муассасаларида ўқувчиларнинг касб тарбияси, меҳнат бозорини ўрганиш билан ҳеч ким жиддий шуғулланмаётганини таъкидлади.

    “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан бирга иқтисодиётнинг реал секторидаги талабни камида 10-15 йил олдин прогноз қилиб, шунга қараб мутахассис тайёрлаш чораларини кўриши зарур”, деди Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида.

    » » Президент коллежлар қуруқ диплом берадиган даргоҳга айланиб қолганини танқид қилди