08:30 / 11.12.2018
5 013

Ўзбекистонда яна бир телевизор ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди

Ўзбекистонда яна бир телевизор ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди
Фото: «Ўзэлтехсаноат»
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган Biss electronics system МЧЖда телевизорлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзэлтехсаноат» АК матбуот хизматига таяниб, Daryo хабар берди.

Хабарга кўра, Biss electronics system МЧЖ томонидан умумий қиймати 2 млрд сўмлик бўлган лойиҳа доирасида телевизорлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва бунинг натижасида 40 га яқин иш ўринлари яратилди.

«Маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш, ‘Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган’ бренди остида экспортбоп маҳсулотларни тайёрлаш, энг аввало ички бозор талабларини қондириш мақсадида ‘Ўзэлтехсаноат’ акциядорлик компанияси ва Biss electronics system МЧЖ томонидан шу кунга қадар 8000 дона телевизор ишлаб чиқарилди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, корхона йилига 25 минг дона телевизор ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотлар ички бозор талабини қондиришдан ташқари келажакда экспортга йўналтирилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда яна бир телевизор ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди