Шавкат Мирзиёев икки кунлик сафар билан Қашқадарёга боради

Шавкат Мирзиёев икки кунлик сафар билан Қашқадарёга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13-14 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятига бориши режалаштирилган. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

Ташрифдан кўзланган мақсад жойларда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш, берилган топшириқ ва вазифалар ижросини назорат этиш ва халқ билан мулоқот қилишдан иборат.

Шавкат Мирзиёев охирги марта 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига борган эди. Ўшанда президент тавсиясига биноан Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланганди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар