
2019 йилнинг январь ойидан бошлаб Ўзбекистонда алкогол маҳсулотларининг нархи ошиши мумкин. Ушбу таклиф Молия вазирлиги томонидан 12 декабрь куни Муҳокама порталига киритилган.
Мазкур қарор лойиҳасига биноан, 2019 йилдан ароқ нархи энг кам иш ҳақининг 21 фоизига оширилиши мумкин. Яъни, 1 январдан бошлаб бир литр ароқнинг улгуржи нархи 19 400 сўмни, чакана савдодаги нархи эса 23 200 сўмни ташкил этиши мумкин.
Ҳозирда бир литр ароқнинг улгуржи нархи 16 000 сўмни, чакана савдодаги нархи эса 19 200 сўмни ташкил этади.
Шунингдек, вино маҳсулотларининг ўртача улгуржи нархи 23 фоиз, коняк маҳсулотлари нархи эса 31 фоиз ошиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар