16:55 / 13.12.2018
4 244

Одамларни “қийратган” сохта ДХХ ходими ва "полковник" қўлга олинди (видео)

Одамларни “қийратган” сохта ДХХ ходими ва "полковник" қўлга олинди (видео)
Ёши улуғларни ҳаётнинг паст-баландини кўрган, яхши-ёмонни ажратадиган, катта ҳаётий тажрибага эга инсон сифатида ҳурмат қиламиз ва уларнинг панду насиҳатлари кўп ҳолларда ёшларга асқотади. Бироқ, ҳар жиҳатдан атрофдагиларга ўрнак бўлиши керак бўлган шундай кишилар қилаётган иши хато эканини била туриб, жиноятга қўл урса, буни қандай тушуниш мумкин?!

Шундайлардан бири 1955 йили Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилган Жабборов Маҳмараим Саломович бўлади.

У маҳаллий фуқарога ўзини Мудофаа Вазирлигининг махсус операциялар бўлимидан полковник Жабборов Махмараим Саломович, деб таништириб, уни келгусида Давлат хавфсизлик хизмати идораларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилади ва эвазига 8 минг АҚШ доллари сўрайди. У Қамаши тумани Ифтихор кўчасида жойлашган “Ҳунарманд” ошхонасида юқорида қайд этилган 8 минг АҚШ долларидан 4 мингини олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида унинг ёнидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус операциялар бўлими, полковник Жабборов Маҳмараим Саломович номига сохта маълумотлар билан ёзилган қалбаки хизмат гувоҳномаси топилди.

Бундан ташқари, ўзини ДХХ ходими дея таништириб, одамлар ишончига кирган ва ҳокимият идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиб бериш эвазига товламачилик қилиб, уларнинг пулини олиш билан шуғулланган Хива шаҳрида яшовчи 39 ёшли Дилшод Рўзметовнинг ҳам ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди.

Аниқланишича Дилшод Рўзметов бир неча фуқарога ер участкалари ажратиб берилишида ёрдамлашишни ваъда қилиб, улардан жами 100 минг доллардан ортиқ миқдорда пул олган.

Хозирда Маҳмараим Жабборов ҳамда Дилшод Рўзметовга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ВИДЕО

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Одамларни “қийратган” сохта ДХХ ходими ва "полковник" қўлга олинди (видео)