
18 декабрь куни Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудини Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довонининг А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлида кучли қор ёғиши ва йўллар музлаши кузатилади. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берган.
Маълум қилинишича, 18 декабрь куни Қамчиқда ҳаво ҳарорати кундузи -3 даражагача тушиши, тунда эса -8 даражагача тушиши кутилмоқда.
18-19 декабрь кунлари туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50-100 м.ни ташкил қилади. Шамол тезлиги 20-25 м/с.гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди.
Вазирлик ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ва йўлда ҳаракатланишда ноқулайликлар туғилишини инобатга олиб, йўлда эҳтиёт чораларини кўришни сўраган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.