16:53 / 19.12.2018
3 914

Шароф Рашидовга манзур бўлган ноёб асал (фото)

Шароф Рашидовга манзур бўлган ноёб асал (фото)
Архив фото
Яқинда бўлиб ўтган асал байрами ёшлик хотираларимни уйғотиб юборди.

Аслида, асални у қадар хуш кўрмайман. Лекин бу бебаҳо неъмат сотилаётган расталар ёнидан бефарқ ўтиб кетолмайман. Албатта, татиб кўраман. Оғзимда сақланиб қолган таъмни излайман. Афсуски, тополмайман...

Гап шундаки, бир куни падаримиз — ўзбек лимончилиги асосчиси, халқ селекционери, фахрий академик Зайниддин Фахриддиновни асал олаётганининг устидан чиқиб қолдим. Шу заҳоти асал идишга қўл узатганимни биламан, “Бу асал дўстимга аталган”, дея отам койиб бердилар.

Боладек аразлаганимни кўргач, бир пиёлага ўша асалдан солиб узатарканлар, “Қани, мазасини кўр-чи?” деб қолдилар. Рости, бунақа болни ҳеч қачон емагандим. Унинг таъми шунчалик ширин бўлса, ҳиди ундан ҳам ёқимли ва ўткир эдики... Бу лимон гулларидан йиғилган ноёб асал экан.

Ҳа, Ўзбекистонда иссиқхона шароитида лимондан асал олишнинг уддасидан чиқилган.

Отам табиатан янгиликка ўч, ўта қизиқувчан эмасмидилар ҳар бир иссиқхонанинг тўрт бурчагига тўрт қути асалари оиласини қўярди. “Иссиқхонада ҳам асал олиб бўладими?” деганларга ҳеч бўлмаганда бу митти жонзотлар дарахт гулларини чанглатишга ҳисса қўшишини айтардилар.

Бироқ амалда лимон гулларидан асал олишга эришган эдилар. Тўғри, асалариларга қўшимча озуқа берилмагани туфайли жуда кам бол йиғилар эди. Ушбу камёб неъмат идишларга солиниб сақлаб қўйилар, лимонзоримизга келган азиз меҳмонларгагина тортиларди. У, айниқса, лимонзорга кўп бора ташриф буюрган атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга жуда манзур бўлган экан.

Бугун лимончиликни ривожлантириш, иссиқхоналарни кенгайтиришга қаратилаётган эътибор соҳа фидойиларини ана шундай тажрибаларга руҳлантираётгани, шубҳасиз.
Раъно ХОДЖАЕВА, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Манба: "Халқ сўзи"

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шароф Рашидовга манзур бўлган ноёб асал (фото)