20:36 / 19.12.2018
4 009

Муножат Йўлчиева номидан пора олган собиқ талаба 2 йилга қамалди (видео)

Муножат Йўлчиева номидан пора олган собиқ талаба 2 йилга қамалди (видео)
Тошкент давлат консерваториясига ўқишга киритиб қўйишни ва ижобий имтиҳондан Муножат Йўлчиевага айтиб юқори баҳо олиб беришни ваъда қилган собиқ талаба икки нафар абитуриентдан 12 минг АҚШ долларини талаб қилади. Бу ҳақда «Замон» дастурига асосланиб UZ24 хабар берди.

Собиқ талаба 2018 йилнинг 9 июль куни тахминан кечки соат 17:30 ларда келишилган миқдордан 4 минг АҚШ долларини олиб, чўнтагининг орқа қисмига солаётган вақтида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш дапартаменти ходимлари томонидан қўлга олинади.

Муножат Йўлчиеванинг судда берган кўрсатмасига кўра, жиноят содир этилган пайтда у Германия сафарида бўлган.

Ана шундай муносабатлар инсоннинг йиллар давомида мисқоллаб йиққан обрўсига путур етказади, – дейди Муножат Йўлчиева.

Судланувчи Л.Т. икки йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тайёрланган лавҳани қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Муножат Йўлчиева номидан пора олган собиқ талаба 2 йилга қамалди (видео)
[/banner_pushhouse