
«Zamin.uz» сайти ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида ёш, изланувчан ва серғайрат ходимларни ишга таклиф этади.
Сиз ўзингизни тўлақонли намоён этишингиз учун юқори иш ҳақи, қулай шароит, ёқимли муҳит кафолатланади. Ишга суҳбат асосида қабул қилинади.
Сизга қўйиладиган талаблар:
- ОАВ соҳасида камида 1 йил иш тажрибангиз бўлиши;
- ёшингиз 22 дан 40 гача бўлиши;
- олий маълумотли бўлишингиз;
- компьютерда бемалол ишлай олишингиз;
- хабарларни рус (инглиз) тилидан ўзбек тилига таржима қила олишингиз;
- хабарлар, муаллифлик мақолаларини ёза билишингиз;
- турли тадбирлардан хабарлар тайёрлашингиз.
«Zamin.uz» Сизга қуйидагиларни таклиф қилади:
- янги компьютерда ишлаш;
- метрога яқин жойдаги офис;
- ойлик: 1,0 млн. сўм ва ундан юқори;
- кучли, позитив, хушчақчақ жамоа;
- жамоавий ўтказиладиган турли тадбирлар;
- расмий меҳнат шартномаси;
- ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун ажойиб имконият.
Номзодлардан [email protected] электрон почта манзилига кичик ҳажм ва эркин тарзда ўзи ҳақида баён этилган маълумотларни (Ф.И.Ш., яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир маълумотлар) юбориш сўралади.
Шунингдек, +998 97 750 12 18 рақамидаги телеграмга маълумотингизни юборишингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар