16:35 / 21.12.2018
6 247

Ўзбекистон қизил китоби нашр этилади

Ўзбекистон қизил китоби нашр этилади
Ўзбекистон қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш тартиби белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги қарорига биноан Ўзбекистон қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ Қизил китоб Ўзбекистон ҳудудида камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликлар муҳофазаси, уларни қайта тиклаш мақсадида ташкил этилади.

Қизил китобга ҳайвонот ва ўсимлик олами турларини (кенжа турларини) киритиш (ундан чиқариш) бўйича таклифлар ва тавсияларни Фанлар академиясининг Зоология ҳамда Ботаника институтлари ишлаб чиқади.

Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) ва уларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар Камёб ва йўқолиб кетиш арафасида турган ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилиш бўйича идоралараро комиссия томонидан мувофиқлаштирилади.

Шунингдек, Қизил китобга киритилган турлар (кенжа турлар) камёблик мақоми ва йўқолиб кетиш хавфига кўра 5 та категорияга мансуб бўлади:

– 0-категория – (“Эҳтимол йўқолиб кетган”);

– 1-категория – (“Йўқолиб кетиш арафасида”);

– 2-категория – (“Миқдори ва/ёки тарқалиши камайиб кетаётган”);

– 3-категория – (“Камёб”);

– 4-категория – (“Мақоми аниқланмаган”);

– 5-категория – (“Тикланган ёки тикланаётган”).

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликларнинг давлат кадастри қонунчиликда белгиланган тартибда Фанлар академияси томонидан юритилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон қизил китоби нашр этилади