15:47 / 24.12.2018
3 353

Бош прокуратура: 90 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди

Бош прокуратура: 90 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди
Ўтган йил мобайнида прокуратура органлари аралашуви билан келиб тушган мурожаатларнинг 41 430 таси қаноатлантирилган.

Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев "Тараққиёт стратегияси" Марказида 2018 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг Бош прокуратура масъул ҳисобланган бандларини ижро этилиши натижаларига бағишланган матбуот анжуманида гапириб ўтди, дея хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

Унинг айтишича, ҳисобот даврида 264 260 мурожаат келиб тушган, шулардан 41 430 таси қаноатлантирилган. Прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари бўйича 2009 та, фуқаролик ишлари бўйича 1364 та, иқтисодий ишлар бўйича 920 та, маъмурий ишлар бўйича 314 та ҳолатда суд протестлари киритилиб, қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилган.

Фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб шу судларга 14 487 даъво аризалари киритилган. Турли бошқарув органларининг фуқаролар ва давлат ва жамоат ташкилотларига зид равишда чиқарилган 21 212 ноқонуний ҳужжатларига протестлар киритилиб, 16 090 ҳолатда қонунбузилишлар тақдимномалар киритиш йўли билан бартараф қилинди. Жами 90 143 фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари бевосита прокуратуранинг аралашуви ёрдамида тиклаб берилди.

Текшириш, тергов ва бошқа прокурор тадбирлари натижасида 1 трлн 832 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ундириб берилган.

Бош прокурор ўринбосарига кўра, 39 991 шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура: 90 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди