date
views 4 843

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевнинг иши судга оширилди

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевнинг иши судга оширилди
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевнинг иши судга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради «Дарё».

«Мазкур иш бўйича тергов якунланди. Жиноят ишининг барча материаллари судга тақдим этилган. Собиқ ҳоким суд олдида жавоб беради», — таъкидлади Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.

Маълумот учун, Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими жорий йил сентябрь ойида қўлга олинганди. У қўл остидагилардан фойдаланиб пора олиш тизимини йўлга қўйганликда айбланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевнинг иши судга оширилди