19:35 / 24.12.2018
7 652

Ҳибсга олинган генерал Тоҳирий қандай жиноятда айбланмоқда?

Ҳибсга олинган генерал Тоҳирий қандай жиноятда айбланмоқда?
Фото: «Protoday.uz»
Ўтган ҳафта Ўзбекистон давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси генерал Муиджон Тоҳирий ҳибсга олингани ҳақида хабар бергандик. Бош прокуратура Матубот хизмати ушбу хабарни тасдиқлар экан, «тергов сири нуқтаи назаридан» бошқа маълумотлар берилиши мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидлаган эди.

Бугун «Тараққиёт стратегияси» марказида Бош прокуратура масъул ходимлари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айни мавзу яна кўтарилди. Жавобда ҳам ўзгариш бўлгани йўқ: тергов сири нуқтаи назаридан «Тоҳирий иши» бўйича маълумотлар очиқланмади.

Модомики, қонун шуни талаб қилар экан, бунга риоя этишдан бошқа илож йўқ. Фақат бир нарса аниқ: масала генерални ҳибсга олиш даражасига етган экан, демак, айблов жиддий экани эҳтимоли жуда юқори.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳибсга олинган генерал Тоҳирий қандай жиноятда айбланмоқда?