06:00 / 25.12.2018
3 723

Ноябрь ойида Ўзбекистонда нақд пул ҳажми камайди

Ноябрь ойида Ўзбекистонда нақд пул ҳажми камайди
2018 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда нақд пул ҳажми 21,9 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич октябрь ойига нисбатан 800 млн сўмга кам, дея хабар беради Марказий банк ўз ҳисоботида.

Шунингдек, ноябрь ойида умумий пул массаси ҳажми ҳам камайган ва 82 трлн сўмни ташкил этган.

Бироқ бу кўрсаткич 11 ой ичида 12 фоизлик ўсишни қайд этган.

Жорий йилнинг 11 ойи ичида пул массасининг ошишига қарамасдан сўм эквивалентидаги хорижий валюта депозитлари ҳажми камайган. Масалан, йил бошида сўм эквивалентидаги хорижий валюта депозитлари ҳажми 25,7 трлн сўм бўлган бўлса, 1 декабрь ҳолатига кўра эса бу кўрсаткич 25,3 трлн сўмни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноябрь ойида Ўзбекистонда нақд пул ҳажми камайди