
Ўзбекистон президенти 2019 йилда Японияга бориши кутилаяпти. 24 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Япония элчиси Нобуаки Ито билан 2019 йилдаги олий ва юқори даражадаги икки томонлама учрашувлар жадвалини муҳокама қилган.
ТИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, суҳбатда Ўзбекистон – Япония кун тартибининг бошқа масалалари ва 2018 йилдаги ҳамкорлик якунлари ҳам муҳокама қилинган.
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг Япония фуқаролари учун виза режимини бекор қилиши натижасида 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида Япониядан келган туристлар сони 2017 йилга нисбатан 48 фоиз ошган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар