14:00 / 25.12.2018
6 024

Пенсияни ҳисоблаб чиқаришда янги тартиб ўрнатилади

Пенсияни ҳисоблаб чиқаришда янги тартиб ўрнатилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 11 декабрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган.
Ҳужжат билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 32-моддаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:

- 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;
- 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

Давлат ижтимоий суғуртасига тааллуқли бўлмаган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилади.

Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этувчининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.

Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (якка тартибдаги тадбиркор ва у томонидан ёлланган ходимнинг, деҳқон хўжалиги ва оилавий тадбиркорлик субъекти аъзосининг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори:

- 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;
- 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пенсияни ҳисоблаб чиқаришда янги тартиб ўрнатилади