17:17 / 25.12.2018
3 908

Ўзбекистонда археологлар Буюк Хитой деворига ўхшаш деворни топди

Ўзбекистонда археологлар Буюк Хитой деворига ўхшаш деворни топди
Фото: Sputnik
Россия Фанлар академияси Археология институти ходимлари Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳамкабслари билан биргаликда эрамиздан аввалги III асрга мансуб қадимги Бақтриянинг шимолий чегараларида кўчманчилар ҳужумидан ҳимояланиш учун чегараларни тўсиб турувчи ягона мудофаа иншоотлари тизими бўлганлигини аниқлади, деб хабар берди Sputnik.

Бақтрия Тожикистон, Ўзбекистон ва Афғонистоннинг чегарадош ҳудудларидаги тарихий вилоят. У Ҳиндикуш тоғи жануби ва Фарғона водийси шимолидаги ерларни ўз ичига қамраб олган. Афғонистон шимолидаги Бақтра шаҳри бу давлатнинг пойтахти бўлган.

Россия ва ўзбекистонлик мутахассислар Узундара қалъасини ўрганиш жараёнида у улкан мудофаа тизимининг бир қисми бўлганлигини исботлади. 2018 йилги қазишма ишлари натижасида олимлар қалъанинг ички қўрғонини тўлиқ очди ва унинг батафсил архитектура режасини тузди. Улар қалъанинг қурилиши, ҳаёти ҳақида гувоҳлик қилувчи бой археологик материаллар топган. Шунингдек, ҳужум оқибатида қалъанинг қулаганлигидан дарак берувчи материаллар олган.

«Биз ноёб намуна олдик, бунинг устига бу биринчи ва ҳозирда Салавкийлар илк даврининг шарқий Эллин қалъасининг ягона намунасидир. Янги маълумотлар Узундара қалъаси ягона мудофаа иншоотлари тизимига кирганини тасдиқлашга имкон беради», — деди экспедиция раҳбари Нигора Двуреченская.

Олимларнинг 2018 йилда тўплаган маълумотлари тоғлар табиий чегара вазифасини ўтагани, улар орасидаги йўллар эса бир-бири билан ягона тизимга боғланган қалъалар орқали назорат қилинганлигини исботлайди. Экспедиция иштирокчилари бу тизимни шартли равишда «Буюк Бақтрия девори» деб атамоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда археологлар Буюк Хитой деворига ўхшаш деворни топди