date
views 4 624

GM Uzbekistan 3 миллионинчи автомобиль соҳибини қутлади

GM Uzbekistan 3 миллионинчи автомобиль соҳибини қутлади
24 декабрь куни "LUX AUTO MOTORS" автосалонида "GM Uzbekistan" АЖда ишлаб чиқарилган уч миллионинчи автомобиль эгасига топширилди. Юбилей автомобилининг бахтли соҳиби корхона директори Шамсиддинхўжа Тиллахўжаев шахсида "RENT LIGHT" МЧЖ бўлди, у Nexia-3 автомобилини харид қилди.

"Ўзавтосаноат" АЖ хабар беришича, бахтли харидор чиройли ясатилган автомобиль, қарсаклар ва "GM Uzbekistan" ҳамда "LUX AUTO MOTORS" вакилларидан совғаларни байрамона кутиб олди. Харидор махсус байрам сертификати ва совғалар билан тақдирланди, улар орасида "LUX AUTO MOTORS" автосалонидан плазмали телевизор ҳам бор эди.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда GM Uzbekistan конвейеридан чиққан миллионинчи автомобиль ҳам, 2013 йилда икки миллионинчи автомобиль ҳам Chevrolet Lacetti бўлганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » GM Uzbekistan 3 миллионинчи автомобиль соҳибини қутлади