19:22 / 27.12.2018
6 148

Ўзбекистон бокс федерацияси аъзолари Руфат Рисқиев хонадонига ташриф буюрди (фото)

Ўзбекистон бокс федерацияси аъзолари Руфат Рисқиев хонадонига ташриф буюрди (фото)
Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхурлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданият белгисидир.

Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Инсон жасоратини эсга олиш ва уни қадрлаш бебаҳо маънавий бойлик, ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган қадриятларимиздан биридир. Айниқса байрам баҳонасида меҳнат фахрийларини йўқлаш одат тусига айланган.

Ўзбекистон бокс федерацияси янги йил арафасида ана шундай хайрли ишга қўл урди. Мамлакатимиз шарафини ҳаваскор ва профессионал рингларда муносиб ҳимоя қилаётган боксчи ва мураббийлар, федерация мутассадилари ўзбек боксчилари ўртасида биринчи бўлиб жаҳон чемпиони бўлган, Олимпиада ўйинлари совриндори, халқаро турнирлар ғолиби Руфат Рисқиев хонадонига ташриф буюриб у билан дилдан суҳбат қуришди.




Қари билганни пари билмас деганларидек, бокс фахрийси ёш чарм қўлқоп усталарига ушбу соҳада муҳим бўлган тавсияларни берди. Ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Албатта бу каби учрашувлар ёш боксчилар учун келгусида асқотиши шубҳасиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон бокс федерацияси аъзолари Руфат Рисқиев хонадонига ташриф буюрди (фото)