
2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда ҳарбийлар ва судьяларнинг солиқ имтиёзлари бекор қилинади. Бу ҳақда "Солиқ ва бюджет қонунларига айрим ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонунда келтирилади.
Қонунга мувофиқ, эндиликда қуйидаги соҳа ходимлари солиқ имтиёзларидан бекор қилинади:
- Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, ДХХнинг оддий аскарлар ва офицерлари, шунингдек, хизмат давомида олинган мукофот пуллари учун солиқ имтиёзлари бекор қилинади;
- Олий Суд ва Конституцион судлар, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, маъмурий ва ҳарбий судлар судьялари, шунингдек, маълум бир мақомга эга прокуратура органлари ходимлари.
Маълумот учун: 2019 йилнинг 1 январидан жисмоний шахслар ягона 12 фоиз ставкаси бўйича даромад солиғини тўлайди. Ҳозирда даромад солиғи ставкалари прогрессив шкала бўйича ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар