Ўзбекистон 2019 йилда МДҲга аъзо давлатлар, биринчи навбатда, Россия, шунингдек, Хитой, АҚШ, ЕИ мамлакатлари, Корея Республикаси, Япония билан муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган фаол ташқи сиёсат олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида айтилди.
«Бизнинг ўзаро муштарак тарихий, маънавий қадриятлар билан боғланган мусулмон давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор берамиз. Хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни барча соҳаларда амалий мазмун билан янада бойитиш тарафдоримиз. Биз учун ташқи сиёсатимизда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган аниқ ва равшан стратегияга таянамиз. Бу борада Ўзбекистон минтақадаги қўшни давлатлар билан, шунингдек, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Эрон билан амалий ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришни устувор вазифа деб билади», - деди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, ушбу стратегияни амалга оширишда қўшни Афғонистон муҳим ўрин эгаллайди.
«Биз халқаро ҳамжамиятни Афғонистон ҳукумати раҳбарлигида тинчлик музокараларини бошлаш заруриятини қўллаб-қувватлашга даъват этдик. 2018 йилнинг март ойида Афғонистон бўйича ўтказилган юқори даражадаги Тошкент конференцияси замонавий Афғонистон тарихида халқаро миқёсда кенг қамровли анжуман бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим. Шу конференциядан сўнг Афғонистондаги барча сиёсий кучлар, жумладан, «Толибон» ҳаракати иштирокида музокаралар жараёнини бошлашга қаратилган халқаро ҳаракатлар янада фаоллашди. Ўзбекистон «Толибон» ҳаракати вакиллари билан бир қатор муҳим музокаралар ўтказди», - деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Шавкат Мирзиёев Қатар делегациясини қабул қилди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади