
Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ қонунчиликка қуйидаги ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Фуқароларга чет элга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 120 фоизи этиб белгиланди.
16 ёшга тўлмаган фуқароларга чет эга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи (илгари 50 фоиз), Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари этиб белгиланди (илгари 60 фоиз). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар