14:41 / 29.12.2018
4 251

Бир кечада 2 ўсмир 8 та машина ойнасини синдириб, ўғирлик содир этди

Бир кечада 2 ўсмир 8 та машина ойнасини синдириб, ўғирлик содир этди
Тошкент шаҳри Сергели туманида 25 декабрга ўтар кечаси номаълум кишилар бир нечта автомобилнинг ойнасини синдирган ва уларнинг салонидан пул ва буюмларни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Сергели тумани ИИБ ходимлари жабрланганлардан бирининг хабарига асосан ҳодиса жойига етиб борган. Тонгги соат 3:00 дан 5:00 гача бўлган вақт оралиғида 8 та машинанинг ойналари синдирилгани аниқланган. Бироқ ҳодиса ҳақида ариза беришга беш нафар ҳайдовчи рози бўлган.

Жиноятга алоқадорликда гумонланганлар видеокамералардаги тасвирлар бўйича аниқланган. Шу куннинг ўзида шу туманда яшовчи икки нафар ўсмир қўлга олинган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир кечада 2 ўсмир 8 та машина ойнасини синдириб, ўғирлик содир этди