
Фото: «Podrobno.uz»
Тошкент мотоклублари мотоциклчилари пойтахт аҳлини Янги йил билан табриклаш учун ноодатий акция уюштирди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Улар Қорбобо либосида мотомарафон ташкил қилишди. 50 га яқин мотоциклчи иштирокидаги марафон Ғафур Ғулом боғи яқинида бошланиб, Next савдо мажмуаси, Халқлар дўстлиги саройидан ўтиб, Ёшлар ижод саройи ёнидаги бош арча яқинида якунланди. Йўл-йўлакай улар атрофдагиларга нафақат қувонч, балки ҳақиқий совғалар ҳам улашди.






Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар