06:00 / 01.01.2019
4 304

Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга

Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга
Фото: ЎзА
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, юқумсиз касалликлар мамлакат аҳолиси саломатлиги кўрсаткичига ўз таъсирини ўтказмоқда, деб ёзади ЎзА.

Маълумотларга кўра, камҳаракатлилик ва нотўғри овқатланиш оқибатида Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга, аҳолининг 46 фоизида қон таркибида меъёридан ортиқ холестерин мавжуд, 31 фоизида эса қон босими юқори, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, бугунги кунда юрак, қон-томир, асаб тизими, саратон, ўпка, нафас йўллари ва бошқа юқумсиз касалликлар аҳоли орасида энг кўп тарқалган касаллик тури бўлиб, ҳар бир жамиятнинг соғлом турмуш тарзига таъсир ўтказмоқда. Бу борада соғлиқни сақлаш тизими томонидан касалликларга қарши курашиш механизми ишлаб чиқилган бўлса-да, ҳар бир фуқародан ҳам тиббий маданият ва огоҳлик талаб қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга