20:32 / 01.01.2019
5 141

Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи куни 1442 нафар чақалоқ туғилди

Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи куни 1442 нафар чақалоқ туғилди
2019 йил 1 январь куни, соат 19.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1442 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Kun.uz'га маълум қилди.

Маълум қилинишича, янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 727 нафари ўғил бола, 715 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола Самарқанд вилоятида (168 нафар) дунёга келди. Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Фарғона вилояти (161 нафар) ва Қашқадарё вилояти (146 нафар) кучли учликни якунлаган.

«Айни пайтда республика бўйлаб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли 220тадан ортиқ туғруқ комплекслари тун-у кун фаолият кўрсатмоқда. Уларда 230га яқин мунтазам ишлаётган навбатчи акушерлар бригадаси хизмат кўрсатяпти», - деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи куни 1961 нафар чақалоқ дунёга келганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 октябрь ҳолатига 33085,2 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 428,5 минг кишига ёки 1,3 %га ўсганди. ​

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи куни 1442 нафар чақалоқ туғилди