07:48 / 04.01.2019
5 631

Ўзбекистонда ОВИР бекор қилинди. Январдан яна қандай ўзгаришлар кучга кирди?

Ўзбекистонда ОВИР бекор қилинди. Январдан яна қандай ўзгаришлар кучга кирди?
Ўзбекистонда 2019 йил 1 январ санасидан фуқароларга хорижга чиқишга рухсат берадиган стикер бекор қилиниб, хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий қилинмоқда.

Ушбу паспорт мамлакат ҳудудида ўрнатилган тартибда ҳужжат топширилган кундан бошлаб ўн кун ичида берилади. Хорижда эса дипломатик почта юборилиши графигига асосан топширилади.

Биометрик паспортларга келадиган бўлсак, улар чет элга чиқиш учун 16 ёшдан катта шахсларга 10 йил муддатга берилади. Ўн олти ёшгача бўлган болаларга хориж паспортлари - беш йил муддатга берилади.

Амалда бўлган 2011 йилда берилган стикер ёпиштирилган биометрик намунадаги паспортлар 2021 йилга қадар амал қилади. Ўзбекистон фуқаролари ушбу паспорт билан визасиз режим ўрнатилган давлатлар, шу жумладан Россияга ҳам чиқишлари мумкин.

Шунингдек, аввалги биопаспорт билан унда мавжуд бўлган стикер муддати тугагунга қадар бошқа мамлакатларга ҳам чиқиш мумкин.

ИИВ маълумотларига кўра, 2018 йил охирида Ички ишлар вазирлиги миллий ID-карталарни синовдан ўтказишга киришган ва бу карталар кейинчалик ички биометрик паспортлар ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Шунингдек, ID-карта ҳар бир мамлакат фуқаросининг ягона идентификация рақамига эга бўлиб, бу фуқаро давлат хизматларидан фойдаланётганида шахсга доир маълумотларини аниқлаштиришга хизмат қилади. ID-карталар жорий этилиши санаси ҳозирча аниқлаштирилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ОВИР бекор қилинди. Январдан яна қандай ўзгаришлар кучга кирди?