14:39 / 04.01.2019
6 592

2019 йил учун Давлат дастури муҳокамага қўйилди

2019 йил учун Давлат дастури муҳокамага қўйилди
"Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди. Муҳокамалар 15 январга қадар давом этади. 2019 йилги давлат дастури лойиҳаси муҳокамалар учун эълон қилинди.

2019 йил Давлат дастури лойиҳаси 253 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлисга тадқим этган мурожаатномасида белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Шунингдек, жамоатчилик муҳокамалари доирасида фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа инстутлари ваккиллари иштирокида давра суҳбатлари, мунозалар, очиқ мулоқотлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтиши кутилаётган муҳокамалар давомида келиб тушган барча фикр ва таклифлар натижасида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йил учун Давлат дастури муҳокамага қўйилди