
Ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар соҳасида Тошкент шаҳрида Амити Университети (Ҳиндистон) ташкил қилинади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси тайёрланади. Лойиҳада:
- ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва менежмент йўналишлари бўйича Университет фаолиятини 2019/2020 ўқув йилидан бошлаш;
- Университет ўқув биносини жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, унинг аудитория ва лабораторияларини халқаро стандартлар асосида замонавий ускуна ва техника билан жиҳозлаш;
- халқаро стандартларга мувофиқ ўқув режа ва дастурларини жорий қилиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2019 йил 1 август, ижро учун масъуллар - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар