Гўшт, гуруч, ёғ ва картошканинг энг қиммати қайси бозорларда экани эълон қилинди

  • 07 январь 2019, 13:23
  • 984
  • Жамият
  • Гўшт, гуруч, ёғ ва картошканинг энг қиммати қайси бозорларда экани эълон қилинди
    Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси вилоят марказий деҳқон бозорларида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди. Маълумот 2019 йил 4 январь ҳолатига (1 кг. сўмда) тақдим этилган.

    Маълум бўлишича, мол гўштининг энг қиммати Чирчиқда - бир килограмм учун 52 минг сўм. Энг арзон - Нукусда (26 минг сўм).

    Қўй гўштининг энг қиммати Тошкентда - 46,6 минг сўм. Энг арзони - Жиззахда - 28 минг сўм. Шунингдек, пойтахт картошка (3,7 минг сўм), пиёз (1,9 минг сўм), сабзи (3,4 минг сўм), тухум (7,8 минг сўм - 10 донаси), гуруч (19,6 минг сўм) нархи бўйича «етакчи»га айланди.

    Шу билан бирга, Тошкентда баъзи маҳсулотларнинг нархи энг арзон ҳамдир. Масалан, пойтахтда нафақат энг қиммат картошка, балки энг арзони ҳам бор - 1,2 минг сўм. Пиёз нархида ҳам шуни кузатиш мумкин - 500 сўм.

    Энг арзон сабзи Наманганда - 900 сўм, гуруч - Гулистонда (4 минг сўм), ўсимлик ёғи - Андижонда (1 литр учун 8,5 минг сўм). Ўсимлик ёғининг энг қиммати Жиззахда - 13,3 минг сўм.

    Энг арзон шакар Гулистонда - 4,5 минг сўм. Бошқа ҳудудларда, жумладан, Нукус ва Тошкентда, у 5,5 минг сўм туради.

    Қайд этилишича, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган.

    » » Гўшт, гуруч, ёғ ва картошканинг энг қиммати қайси бозорларда экани эълон қилинди