20:33 / 07.01.2019
3 897

Қарсакбозликдан қачон қутуламиз?

Қарсакбозликдан қачон қутуламиз?
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров ЎзА мухбирининг “Қачон қарсакбозликдан қутиламиз?”, саволига жавоб берди.

– Халқимиз бағрикенг, очиқ чеҳрали, энг муҳими, яхшиликни билувчи ва миннатдор қалб кечинмаларини ифода этишни хуш кўради. Бугун ўз давлат раҳбаридан чексиз ҳурмат кўраётган, рағбатлантирилаётган инсонлар ҳиссиётларини қай кўринишда бўлса ҳам билдиришни истайди. Бунинг бир йўли – қарсак.

Аммо ҳаддан зиёд қарсакбозлик доим қораланади. Шу нуқтаи назардан, расмий йиғилиш, оммавий йиғин ва маданий тадбирларда ортиқча қарсакбозликка йўл қўймаслик учун иштирокчиларнинг, томошабинларнинг этик ва эстетик маданиятини ривожлантириш мақсадга мувофиқ.

Тингловчилик, муомала, мулоқот, муносабат масалаларига бағишланган махсус рисола ва қўлланмалар тайёрлаш, оммавий йиғилиш, расмий йиғин ва маданий тадбирларни ташкил қилиш, бошқариш, ўтказиш, иштирок этиш маданияти бўйича махсус йўриқномалар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш жоиз.

Давлат раҳбари томонидан ўтказиладиган муҳим йиғинлар олдидан иштирокчилар учун қисқа фурсатли тушунтириш ишларини ташкил қилиш лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарсакбозликдан қачон қутуламиз?