06:00 / 08.01.2019
4 426

Ёғочлар остидаги йирик миқдордаги контрабанда фош этилди

Ёғочлар остидаги йирик миқдордаги контрабанда фош этилди
Фото: ДБҚ матбуот хизмати
Божхоначилар ёғочлар остига яширилган 100 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ва 5613 дона «Herbalife» биоактив қўшимчаларни фош этишди.

Давлат божхона қўмитасининг контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш бошқармаси ходимлари ҳамда Бухоро вилояти божхоначилари томонидан катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний кириб келишининг олди олинди.

ДБҚ матбуот хизматининг хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлатдан Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи «Жуизар» МЧЖ номига импорт тартибида олиб келинган ёғоч маҳсулотлари божхона назоратидан ўтказилган.

Натижада вагонлар остки қисмига яширилган умумий қиймати 4 миллиард 220 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 19 турдаги 102 минг 118 дона пиротехника воситалари ҳамда 56 турдаги 5613 дона «Herbalife» номли сифати кафолатланмаган биоактив қўшимчалар борлиги фош этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёғочлар остидаги йирик миқдордаги контрабанда фош этилди