13:08 / 09.01.2019
4 485

Zeromax'нинг собиқ раҳбари Миродил Жалолов қамоқдан чиқарилди

Zeromax'нинг собиқ раҳбари Миродил Жалолов қамоқдан чиқарилди
Zeromax ширкатининг собиқ бош ижрочи директори 53 яшар Миродил Жалолов 8 январь куни озод қилиниб, Тошкентдаги уйига келди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди Жалоловга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чорасини бекор қилиб, суд залидан озод қилган.

Айни пайтда суд ўз ҳукми билан Миродил Жалоловни айбли деб топиб жаримага тортган:
М. Жалолов ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а”банди¸ 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228- моддаси 3-қисми билан айбли деб топилган. Унга 17 687 040 сўм жарима жазоси тайинланган.

2010 йил ҳибсга олинган Жалолов иши 2017 йилнинг 4 январида кўриб чиқилган эди.
2017 йилги суд ажримида Миродил Жалоловга "жиноят иши бўйича етказилган зарарни қоплаш учун вақт" берилгани алоҳида таъкидланганди.

Бироқ зарарни қоплай олмаганидан сўнг, Миродил Жалолов март ойида яна қамоққа олинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Zeromax'нинг собиқ раҳбари Миродил Жалолов қамоқдан чиқарилди