
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Марказий банк, Молия вазирлиги ва “Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан биргаликда 2019 йил 1 апрелгача бўлган муддатда илғор хорижий тажриба таҳлиллари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги масалалар:
- тегишли ишлаб чиқариш базасига эга бўлган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган корхоналарда қимматбаҳо металлар ёмбиси ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- ташкилотлар — заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга лизинг асосида қимматбаҳо металлар берилиши механизмини жорий этиш;
- заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар ва тошларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахслардан тўғридан-тўғри шартномалар асосида, шунингдек, қимматбаҳо металлар парчаси ва қайта ишланган қимматбаҳо тошларни юридик ва жисмоний шахслардан шартнома асосида сотиб олиш ҳуқуқини бериш;
- қимматбаҳо металлар ва тошларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахслар ҳамда тижорат банклари тармоқлари орқали бевосита қимматбаҳо металларни заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарига сотиш нархини шакллантириш;
Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари ва тижорат банклари орқали конвертация қилинадиган валюта ўрнини босувчи инвестиция воситаси - нақдсизлаштирилган металл ҳисоб рақамлари очиш учун қимматбаҳо металлардан кенг фойдаланиш мақсадида металлар ёмбиси савдосини йўлга қўйиш бўйича таклифлар киритади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар