12–13 январь кунлари Самарқанд шаҳрида «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон иштирокида илк учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда ўзаро савдо ҳажмини оширишга кўмаклашиш, транспорт ва логистикани ривожлантириш, саноат, энергетика, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларига инвестициялар, инновация ва технологиялар жалб қилиш бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, маданият, илм-фан, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Форумда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мухтор Тлеуберди, шунингдек, Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний иштирок этмоқда.
Вазирларнинг биринчи учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилиниши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)