
Мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида қилинаётган амалий саъй ҳаракатлар натижасида бугун фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинишига эришилмоқда.
Жумладан, Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг қарздор Ў.Элмирзаевдан ундирувчи Г.Тошпўлатова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент пулларини ундириш тўғрисидаги қарори чиққан.
“Масълиятли ота” 2002 йилдан 2015 йилгача алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 122-моддасининг 1-қисми билан судланди ҳамда шундан сўнг ундирувчига жами 37 886 991 сўмлик алимент пуллари ундириб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар