Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Абдусалом Азизов генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, полковник Азизбек Икрамовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.
Бугун, 14-январь куни ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, уларга мукофот топширишни юксак шараф деб билишини таъкидлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Генерал қайноналар ва уларнинг ҳарбий келинлари синовдан ўтказилди

Мудофаа вазирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди

Эркинжон Турдимов Мудофаа вазирлигининг кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон армиясида янги ҳарбий унвонлар жорий этилди

Миллий гвардия қўмондони ва Ички ишлар вазирига ҳам янги ҳарбий унвонлар берилди

Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Мудофаа вазири бўлди